“2023-йил 1-май куни Халқаро рейтинг агентлиги Микрокредитбанк кредит рейтингини “ББ-/Барқарор” мамлакат суверен рейтинги даражасида баҳолади.
Мазкур рейтинг банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда мижозлар ишончини орттиришга хизмат қилади.
Фитч Ратингс банк рейтингини аниқлашда унинг молиявий фаолияти, хусусан, кредитлаш соҳасида истиқболдаги салоҳиятини чуқур ўрганиб, таҳлил қилди.
Таъкидлаш жоиз, Микрокредитбанкнинг кредитлаш фаолияти кенг қамровли. Банк сармоялари иқтисодиётнинг йирик тармоқларидан тортиб, кичик бизнес соҳасини молиялаштиришда муҳим рол ўйнайди. Хусусан, қуёнчилик, ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги каби иқтисодиётнинг реал секторидаги бир неча ўнлаб лойиҳалар “Микрокредитбанк” АТБ инвестициялари ҳисобига ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Етакчи рейтинг компанияси томонидан тақдим этилган ушбу халқаро даражадаги рейтинг “Микрокредитбанк” АТБ фаолияти самарадорлигини ҳамда ўз вазифаларини тўлақонли бажараётганлигини билдиради.